Украина шарқида 2 ҳукумат аскари ва бир исёнчи ҳалок бўлгани хабар қилинди

Украина шарқида икки нафар украин аскари ва бир нафар россияпараст айирмачи ҳалок этилгани хабар қилинди.

Украина армияси сўзчиси Андрей Лысенко 7 апрель куни икки аскар ҳалок бўлгани ва яна тўрт нафари яраланганини маълум қилди.

Исёнчиларнинг айтишича, улардан бир нафари ҳалок бўлган ва уч нафари яраланган.

Иккала томон ҳам бир-бирини февраль ойида Минскда имзоланган оташкесимни бузишда айблаб чиқди.

Украина шарқидаги можарода 2014 йилдан буён 6 мингдан зиёд инсон ҳалок бўлган.