Шарқий Европа Россия таҳдидига қарши бирлашди

Шимолий Европа Мудофаа вазирлари пайшанба куни Ослода Россия таҳдиди остида қолган Европа хавфсизлиги масаласида ҳамкорликда ишлаш юзасидан декларацияни имзолади.

Швеция, Норвегия, Финландия, Дания ва Исландия мудофаа вазирлари имзолаган ҳужжжатда “Россия Европа ҳавфсизлигига таҳдид солмоқда”, “Россия лидерлари ўз сиёсий мақсадларига эришиш учун ҳарбий воситаларни ишга солишга тайёр эканликларини кўрсатди, Россия ҳаракатлари Европа хавфсизлиги учун жуда кучли таҳдиддир”, деб таъкидланган.

Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлмаган давлатлардир, лекин улар мазкур ташкилот билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.