МДҲ чегара хизматлари қўшма тезкор гуруҳ тузишга келишиб олди

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги чегараларида чегарачиларнинг тезкор таъсир гуруҳлари тузилади. “Мир 24” телеканалининг хабар қилишича, бунга оид битим кеча Белоруссия пойтахти Минскда имзоланган.

Қўшма тезкор гуруҳ чегарада муҳтамал хавф-хатар ва уларни бартараф қилишнинг энг мақбул йўллари ҳақида маълумот йиғиши айтилмоқда. Бундан унинг моҳиятан таҳлилий марказ сифатида иш юритишини англаш мумкин.

Ўтган пайшанба Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида МДҲ мамлакатлари чегара хизматлари вакилларининг анжумани бўлиб ўтганди. Унда асосан террорчиликка қарши кураш мавзуси муҳокама қилинган. Шунингдек, у ерда банг моддалари ташилиши ва контрабандага қарши кураш масалалари ҳам кўриб чиқилган.