Суриядаги жангларда 222 минг киши ҳалок бўлган

Суриядаги жангчи аёллар.

Суриядаги урушда 2011 йилдан то шу кунгача 222 минг 271 одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия обсерваторияси ҳуқуқ ташкилоти хабар берди.

Ташкилот ҳисобича, ҳалок бўлганларнинг 67 293 нафари тинч аҳоли, 80 мингги Сурия армияси ҳарбийси ва президент Башар Ассад тарафдоридир.

Сурия обсерваторияси бундан ташқари 40 мингга яқин жангари ва хориждан келиб жанг қилаётган 28 минг ёлланма аскарнинг ҳам ҳалок бўлганини ҳужжатлаштиришга муваффақ бўлган.

Ташкилот урушда ҳалок бўлганлар сони норасмий ҳисоб бўйича камида 310 минг кишидан кўпроқ бўлиши мумкинлигини билдирган.