Тожикистоннинг Рашт туманида аёл ўқитувчиларга ўлим билан таҳдид қилинмоқда

Тожикистон фуқаролар урушига нуқта қўйиган 1997 йилдаги битимдан кейин ҳам Рашт туманидаги вазият йиллардан бери таҳликали бўлиб келади.

Тожикистоннинг Рашт туманида маҳаллий мактабнинг аёл ўқитувчиларига ўз фаолиятини тўхтатишмаса, ўлим билан таҳдид қилинди. Номаълум шахслар тарафидан ўқитувчиларга юборилган аноним мактубда аёл ўқитувчиларга сўнгги огоҳлантирув берилиши таъкидланган.

Туманнинг Камароб қишлоғидаги мактабда таҳдид хатини қолдирган вандаллар иккита Тожикистон харитаси ва мактабнинг деворий газетасини ёқиб юборишган.

20 апрель куни қишлоқ раиси Раҳматжон Салимов “матубда аёл ўқитувчилар бир ой ичида ишдан кетишлари, акс ҳолда бунинг оқибатлари бўлишидан огоҳлантирилган”, дея билдирди. Унинг айтишича, мактубда ўлим билан таҳдид қилинган.

Тожикистон фуқаролар урушига нуқта қўйиган 1997 йилдаги битимдан кейин ҳам Рашт туманидаги вазият йиллардан бери таҳликали бўлиб келади. Уруш йилларида исломий мухолифат истеҳкоми бўлган Раштнинг Камароб қишлоғида 2010 йилда жангарилар ҳарбий конвойга уюштирган ҳужум оқибатида камида 20 аскар ўлдирилган эди. Бу ҳужумдан кейин ҳукумат қўшинлари бошлаган аксилтеррор операцияси бир неча ойга чўзилган эди.