Қандаҳордаги бомба портлашида икки киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида автомобилга ўрнатилган бобманинг портлашида камида икки киши ҳалок бўлди.

Вилоят ҳокими матубот хизматининг маълум қилишича, портлаш вилоят пойтахти Қандаҳор шаҳридаги полиция биноси яқинида рўй берган.

21 апрель кунги воқеада яна камида 15 киши турли тан жароҳат олгани айтилмоқда.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Қандаҳор вилояти жанггарилар фаол бўлган ҳудудлардан биридир. Унинг маркази 1996-2001 йилларда Толибон ҳаракатининг пойтахти бўлган.

Афғонистонда баҳор фаслининг иссиқ кунлари келиши билан жанггарилар фаоллигининг ортиши кузатилади.