Ҳимояланган маржон, ҳимоясиз болакай

Гонконгда 800дан ортиқ ўқувчи, ўқитувчи ва фаол океан экологиясини ҳимоя қилиш ташаббуси билан тадбир ўтказди. Тадбир иштирокчилари ўз таналари билан сиз суратда кўриб турган шаклни ясаб,маржон рифларини сақлаб қолиш мақсадида риф балиқларини овлаш ва уларни истеъмол қилишни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Чилининг Пуэрто Монт шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудаги Калбуко вулқони сўнгги беш юз йил давомида биринчи марта уйғонди. Вулқон кули 10 километргача етиб борди.

Сурия пойтахти Дамаск яқинидаги Дума шаҳри ҳукумат кучлари томонидан бомардимон қилинган пайтда яраланган болакай.

Коста Рикадаги Лимон вилоятидаги ўрмонзорда ин қурган қизилиштон.

Украина шахтёрлари Киевда ҳукумат уйи олдида ўз иш ўринларини сақлаб қолиш ва ижтимоий ҳимоя қилиниш талаби билан норозлик тадбири ўтказмоқда.

Украина шарқидаги айримачи Донецк вилоятида одамлар 22 апрель куни Ленин таваллудининг 145 йиллигини нишонламоқда.

Украина шарқидаги россияпараст айримачилар ҳарбийлари.

Арманистон пойтахти Еревандаги Арманлар қирғини музейида аёллар 1915 йилда Туркиядаги қирғинда ҳалок бўлган арманларни хотирламоқда. Европа парламенти жорий йилда мазкур қирғиннинг 100 йиллигини хотирлаш тўғрисида резолюция қабул қилган эди.

Украиналик аскар президент Петро Порошенкога АҚШ ҳарбий инструкторлари иштирокидаги машғулотларга тайёргарлик тўғрисида маълумот бермоқда.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадига тайёргарлик кўраётган суворовчилар.

Россия полицияси Москва марказида президент Путинга қарши норозилик пикети ўтказган аёлни қўлга олди.