Непалдаги зилзила қурбонлари сони 2000 нафардан ошди

26 апрель куни Непалда зилзила қайталаниши оқибатида қурбонлар сони икки мингтадан ошди.

Непал расмийларига кўра, дастлаб 25 апрель куни юз берган 7,8 балли ер силкиниши туфайли камида 4700 киши тан жароҳати олганди.

26 апрель куни Рихтер шкаласи бўйича 6,9 балли ер силкиниши такрорлаган.

Зилзиладан қўрққан 10 минглаб одам тунни очиқ осмон остида ўтказганлар ва улар шикаст етган уйларига қайтишдан ҳадиксирамоқдалар.

Ер силкинишлари 26 апрель тонгида - қутқарувчилар табиий офатдан жабрланганларга юк машиналари ва вертолётларда чодир ва инсонпарварлик ёрдамлари етказа бошлаган пайтда ҳам тўхтамаганди.

Непалнинг кўп жойларида электр ва сув таъминоти издан чиққан.

Кучли зилзила Непал шимолидаги Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой Тибети ва Покистонда ҳам сезилган, бу жойларда умумий ҳисобда 60 чоғли одам нобуд бўлгани айтилмоқда.

БМТ баёнотида айтилишича, Катманду водийсидаги касалхоналар айни пайтда тўлиб-тошган, у ерларда ҳатто ўликларни сақлаш учун жой етишмаяпти.