Афғонистон шимолида Толибон жанггарилари ва мамлакат кучлари тўқнашди

Афғонистон шимолидаги Қундуш шаҳрида яқинида 27 апрель куни мамлакт кучлари ва Толибон жанггарилари ўртасида шиддатли отишма рўй берди.

Расмийлар юзлаб Толибон жанггарилари Қундуз вилоятидаги полиция ва армия постларига ҳужум қилганини маълум қилди.

Вилоят ҳокимияти матбуот хизматининг билдиришича, айни дамда толиблар вилоят пойтахти Қундуз шаҳрига ҳужум қилиш билан таҳдид қилишмоқда.

Душанба кунги тўқнашувда етти нафар мамлакат кучлари вакиллари ва ўнлаб жанггари ҳалок бўлган.

Жанггарилар ҳужуми туфайли Афғонистон президенти Ашраф Ғаний Ҳиндистонга бўлган расмий ташрифини бир неча соатга кечиктирди.

Ғаний Нью Делида НАТО генерали Жон Кемпбел билан учрашиши режаланган эди.

Маҳаллий армия қўмондони Қадам Шоҳ Шаҳин тўқнашувлар тунгача давом этгани, бироқ мамлакат кучлари атроф ҳудудлардан етиб келган қўшинлар ёрдамида ҳужумчиларни чекинтиришга муваффақ бўлганини айтди.