Тожикистонда одамларни Сурияга ёллашда айбланган туркиялик қўлга олинди

Тожикистонда фуқароларни Суриядаги урушга ёллашда гумон қилинган 50 яшар туркиялик фуқаро қўлга олинди.

Меҳди Ёқуш исмли бу шахснинг шу йил 16 мартда сайёҳлик визаси билан Тожикистонга боргани айтилмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик хизмати берган маълумотга кўра, у Рудакий туманидаги фуқароларни Туркияда иш топиб бериш баҳонаси билан Сурияга жиҳодга ёллашга уринган.