Ўзбекистонлик уч курашчи Осиё чемпиони бўлди

Қатарда ўтган эркин, грек-рим ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати якунлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 9 медални қўлга киритди.

Мазкур чемпионатда 20 давлатдан 200 дан ортиқ курашчилар иштирок этди. Ўзбекистон жамоаси мусобақаларда учта олтин, олтита бронза медалига сазовор бўлди.

Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов, грек-рим курашчилари Элмурод Тасмуродов, Рустам Ассакалов ўз вазнларида Осиё чемпиони мақомига эга бўлди.

Руслан Плиев, Рашид Қурбонов, Умиджон Исманов, Нурбек Холмухамедов, Дилшод Турдиев ва Жонибек Отабеков эса бронза медалларини олган.