Россияда исталмаган халқаро ташкилотлар тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда

Россия давлат думаси сессияси пайтида олинган сурат.

Россия давлат думаси 15 май куни исталмаган хориж ва халқаро ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқади.

Қонун лойиҳасида Россия конституциявий тузимига, мудофаа салоҳиятига ва хавфсизлигига таҳдид уйғотувчи халқаро ва хориж ташкилотлари исталмаган ташкилотлар сифатида эълон қилиниши мумкин.

Қонун қабул қилинса, Бош прокурор ёки унинг ёрдамчилари ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда қайси ташкилот исталмаган экани тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли бўлади.

Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда январь ойида муҳокама қилинган ва кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган эди.