Туркманистонда 1200 чоғли маҳбус авф қилинди

Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳридаги қамоқхона ичи.

Туркманистонда 1200 га яқин маҳбус амнистия асосида озодликка чиқадиган бўлди.Бу ҳақда Туркманистон расмий оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

16 май куни ёйинланмиш амнистия ҳақидаги қарор Конституция куни муносабати билан эълон қилинган. Туркманистонда 18 май куни нишонланадиган Конституция куни арафасида ҳар йили минглаб маҳкум озодликка чиқади. Давлат нашрлари бу одамлар ўз қилмишларидан пушаймон бўлиб, мамлакат президентига тавба хати ёзганидан кейин авф қилинганини хабар қилиб келадилар.

Ўтган ҳафта Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов Венада Австрия президенти Ҳайнц Фишер билан учрашган. Бу учрашувда Туркманистондаги инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилингани айтилганди.