Чехияда бўлиб ўтган хоккей бўйича жаҳон чемпионати финалида Россия терма жамоаси йирик ҳисоб билан мағлубиятга учради.
Сўнгги учрашувда рус хоккейчилари 1:6 ҳисобида ғалабани канадаликларга бой берди.
Шу тариқа чемпионатда Канада терма жамоаси олтин, Россия терма жамоаси кумуш, АҚШ терма жамоаси эса бронза медалларини қўлга киритди.
Хоккей бўйича жаҳон чемпионати Чехияда 1 май куни бошланганди.