БМТ Хавфсизлик кенгаши Россия элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади

БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисларидан бири.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Россиянинг Суриядаги элчихонасига қарши уюштирилган террор хуружини қоралаб чиқди.

19 май куни Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси миномётдан нишонга олинганди.

Тахминларга кўра, ҳужум исёнчилар назорати остида бўлган Жобар деган ҳудуддан туриб амалга оширилган.

Воқеа тушлик пайтида содир бўлгани учун элчихона ходимларидан ҳеч кимга зиён етмаган, аммо бинога сезиларли даража шикаст етказилгани айтилмоқда.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.