Тунис ҳарбийси 7 сафдошини отиб ўлдирди

Ўз сафдоши томонидан отиб ўлдирилган аскарларнинг яқинлари.

Тунис армияси капрали 25 май куни ўзининг етти сафдошини отиб ташлади.

Тунис Мудофаа вазирлиги расмийси Белхассен Куслатийнинг айтишича, капрал оилавий муаммолар туфайли руҳий номутаносибликда бўлган.

Капрал 7 аскарни отиб ўлдириб, яна тўққиз аскарни яралаган. Улардан бири ўта оғир аҳволда. Капрал қўлга олиш жараёнида отиб ўлдирилган.