“Исломий давлат” Саудиядаги яна бир шиа масжидига ҳужум қилди

Даммамдаги ҳужумга учраган шиа масжиди.

Саудия Арабистони шарқида жойлашган Даммам минтақасидаги Ал-Ануд шиалар масжидига қилинган ҳужум оқибатида камида тўрт намозхон нобуд бўлди. Ҳужумга учраган масжид бир миллионга яқин аҳоли яашйдиган мазкур минтақадаги ягона шиалар масжидидир.

Автомобилда ўтирган худкуш шахс томонидан қилинган бу ҳужум учун жавобгарликни “Исломий давлат” жиҳодий гуруҳи ўз зиммасига олди.

Бугунги ҳужума бир ҳафта ичида шиалар масжидига уюштирилган иккинчи қонли хуруждир. Ўтган жума намози пайтида уюштирилган айни ҳужум оқибатида 21 одам нобуд бўлган эди.

Ҳар иккала масжидга уюштирилган қонли ҳужумни “Исломий давлат”нинг худкуш жангариларо амалга оширгани айтилмоқда.