Ўртаер денгизида 5000 ливиялик қочқин қутқарилди

Европалик қутқарувчилар Ўртаер денгизида ўтган жума кунидан бери ўтказган амалиёти натижасида Европага кетаётган 5000дан зиёд ливиялик муҳожир қутқарилди.

Frontex агентлиги хабарига кўра, бу кўламдаги қочқинлар сони жорий йилда илк бор кузатилмоқда.

25 кемада Ливияни тарк этган муҳожирларни қутқариш билан бир қанча Европа давлатлари, жумладан, Италия, Бельгия, Дания, Финляндия шуғулланди.

Жорий йил бошидан бери Африка ва ғарбий осиёлик жами 40 мингдан зиёд муҳожир қутқариб олиниб, Европа давлатларидан бошпана берилди.

Ёзги мавсумда Европага келадиган муҳожирлар сони янадан кўпайиши кутилмоқда.

Апрель ойида Африкадан Европага йўл олган 800дан зиёд қочқиннинг ҳалок бўлганидан сўнг муҳожирларни қутқариш амалиёти кучайтирилди.

Халқаро миграция ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, Ўртаер денгизида ҳалок бўлган ноқонуний муҳожирлар сони бу йил 30 мингга етиши мумкин. Бу 2014 йилдагига қиёсан 10 марта кўпдир.