ХВЖ Ироққа 833 миллион доллар беради

ХВЖ логотипи.

Халқаро валюта жамғармаси 5 июнь куни Ироққа 833 миллион долларлик шошилинч ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Мазкур ёрдам Ироққа нефть нархи кескин тушиб кетгани сабабли юзага келган молиявий қийнчиликни енгиб ўтиш ва "Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш учун берилади.

Молиявий ёрдамнинг берилиши юзасидан қарор халқаро валюта жамғармаси кенгаши томонидан июль ойида тасдиқланиши кутилмоқда.

“Мамлакатдаги ҳарбий тўқнашувлар уч миллион одамни бошқа жойга кўчишга мажбур қилган гуманитар фожеага олиб келмоқда. Зўравонликлар инфраструктурага ва хусусий сектор активларига ҳам катта зарба берди”, дейилади Халқаро валюта жамғармаси баёнотида.