Озарбайжон ЕХҲТга мамлакатни тарк этиш учун бир ой муҳлат берди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Бакудаги миссияси Озарбайжон ҳукумати ташкилога мамлакатни тарк этиши учун бир ой муддат берганини маълум қилди.

Озарбайжон ҳукумати ЕХҲТ мамлакатдан қайси сабабларга кўра чиқарилаётганига тушунтириш бермаган.

Боку расмийларининг мазкур қарори халқаро ташкилотлар томонидан сўз эркинлиги ва фуқаровий жамиятга қарши Озарбайжон ҳукумати олиб бораётган сиёсат кескин танқид қилингани ортидан қабул қилингани айтилмоқда. ЕХҲТ Озарбайжон ҳукуматининг энг ашаддий танқидчиларидан бири ҳисобланади.

Озарбайжон халқаро ҳамжамиятнинг инсон ҳуқуқлари масаласидаги танқидларини инкор этиб, танқидчиларни нохолисликда айблаб келмоқда.