Ўзбекистон тартиб ва хавфсизлик соҳасида 81- ўринга тушиб қолди

Ўзбекистон 2015 йилги Қонун устиворлиги жаҳон рейтингида ўтган йилги 73- ўриндан 81- ўринда тушиб қолди.

World Justice Project халқаро нодавлат ташкилоти ўтказган тадқиқотда жаҳоннинг 102 та мамлакати ҳокимият институтлари ваколатларининг чекланганлиги, коррупциянинг йўқлиги, тартиб ва хавфсизликнинг таъминлангани, асосий ҳуқуқлар ҳимоялангани, ҳокимият институтларининг шаффофлиги, қонунларга риоя қилиниши, фуқаролик судлари ва жиноят ишлари бўйича судлар каби 8 кўрсаткич баҳоланган.

Шимолий Европадаги Дания, Норвегия, Швеция, Финляндия каби давлатлар рейтинг рўйхатини бошлаб берган бўлса, Зимбабве, Афғонистон ва Венесуэла рўйхат қуйидан жой олган.

Рўйхатнинг 81- поғонасини эгаллаган Ўзбекистон баъзи қўшнилари ва ҳамкорларидан ортда қолган: Қозоғистон 65-, Молдова 69-, Украина 70-, Хитой 71-, Қирғизистон 74- ва Россия 75-ўринда.