Толибон Афғонистон парламентига ҳужум қилди

Ҳужум пайти олинган сурат.

Бугун эрталаб Афғонистон парламенти биноси олдида кучли портлаш юз берди.

Портлашдан сўнг парламент яқинидаги бинога жойлашган жангарилар автоматлардан ўқ ота бошлаган.

Ҳужум оқибатида 21 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, беш аёл ва икки бола ҳалок бўлган.

Кобул полицияси бошқармаси бошлиғи Абдураҳмон Раҳимий парламент биноси ичкарисига киришга ҳаракат қилган олти жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Ҳужум пайти Афғонистон вице призиденти Сарвар Дониш ва Афғонистон Миллий Мудофаа вазирлигига номзод Маъсум Исанохзайлар ҳам парламент биносида бўлгани айтилмоқда.

Портлашдан уларга ва парламент аъзоларига зарар етмагани хабар қилинди.

Толибон ушбу ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олди.