Жоҳар Царнаевга нисбатан ўлим ҳукми расман эълон қилинди

Бостон суди 25 июнь куни икки йил аввал ушбу шаҳарда акаси билан портлашлар уюштирган Жоҳар Царнаевга нисбатан ўлим ҳукмини расман эълон қилинди.

21 ёшли Царнаев апрель ойида Бостон марафонидаги уч кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашларда айбдор деб топилган эди. Май ойида маслаҳатчилар суди 14 соатлик муҳокамадан сўнг унга ўлим жазосини танлаганди.

Ҳукм ўқилишидан олдин сўз ҳалок бўлганларнинг яқинларига берилди. 20 яқин киши сўзга чиққанидан сўнг Жоҳар Царнаев ушбу суд жараёнида илк бўр сўзлаш ҳуқуқидан фойдаланди.

Портлашлар учун айбни ўз бўйнига олган Жоҳар Царнаев унинг ҳаракатларидан жабр кўрганлар ва уларнинг яқинларидан кечирим сўради.

- Мен зомин бўлганим умрлар учун, келтирган кулфатлар ва зиён учун - ўнглаб бўлмайдиган зиён учун сизлардан кечирим сўрайман, - деди Царнаев.

Ака-ука Темирлан ва Жоҳар Царнаев 2013 йилнинг 15 апрелида Бостон шаҳрида ўтган марафон пайтида террорчилик ҳаракатини содир этганликда айбланган. Тамерлан қўлга олиш пайтида полиция томонидан отиб ўлдирилган эди.