Фархундани ўлдирган тўрт эркакнинг ўлим ҳукми қамоққа ўзгартирилди

Фархунданинг ўлдирилиши Афғонистон ва халқаро майдонда норозиликларни келтириб чиқарган эди.

Афғонистон аппеляция суди март ойида Кобулда аёлнинг оломон тарафидан ўриб ўлдирилишида иштирок этганлик айби билан ўлимга ҳукм қилинган тўрт киши устидан қуйи инстанция ажримини бекор қилди. Фархунда исмли аёл ноҳақ тарзда Қуръонни ҳақорат қилганликда айбланиб, оломон тарафидан уриб ўлдирилган эди.

1 июль куни ёпиқ тарзда ўтказилган маҳкамада аппеляция суди тўрт эркакка чиқарилган ўлим ҳукмини 20 йиллик қамоқ жазосига ўзгартирди.

Суд шунингдек, Фархунда уриб ўлдирилган зиёратгоҳ қоровулини ҳам оқлади. Омран исмли бу қоровул Фархундага қарши ҳужумни гиж-гижлаган шахс бўлган, бунга марҳуманинг у билан туморлар ҳақида баҳслашиши сабаб бўлгани айтилади. У қуйи дастлабки судда 16 йилга қамоққа ҳукм этилган эди.

27 ёшли Фархунда 19 март куни оломон тарафидан калтаклаб ўлдилиган ва жасади ёқиб юборилиб, Кобул дарёсига ташлаб юборилган эди.

Фархунданинг ўлдирилиши юзасидан бўлиб ўтган судда саккиз киши, жумладан полициячилар устидан ҳукм чиқарилган эди. Мазкур воқеа Афғонистон ва халқаро майдонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши норозиликларни келтириб чиқарган эди.