Россияликларнинг 42 фоизи сўз эркинлигидан воз кечишга тайёр

Россияликларнинг 42 фоизи давлат яхши ойлик ва нафақа билан таъминласа, сўз эркинлигидан ҳамда хорижга саёҳат қилишдан воз кечишга тайёр.

“Левада-центр” томонидан 19-22 июнда ўтказилган “Норозилик потенциали ва ҳокимият тўғрисидаги тасаввур” деб номланган сўров натижалари мана шундай бўлди.

Сўровда иштирок этганларнинг 18 фоизи норозилик намойишлари эҳтимоли катта эканини эътироф этган. Бироқ мазкур намойишларда қатнашишга тайёрлигини сўралганларнинг 10 фоизигина маълум қилган.

Сўралганларнинг 69 фоизи ҳукумат билан зарурат бўлмаса алоқа қилмаслигини билдирган.

Сўров Россиянинг 46 регионидаги 134 аҳоли пунктида ўтказилган ва унда 1 600 одам иштирок этган.