Греция ўз қарзларини тўлашнинг "ижтимоий адолатли" дастурини тақдим этди

Европа давлатлари раҳбарларининг 7 июлда Греция масаласида Брюсселда ўтказган йиғини пайтида олинган сурат.

Греция Бош вазири Алексис Ципрас7 июль куни Брюсселда Европа давлатлари лидерларига Афинанинг қарзлари масаласини “ижтимоий адолат ва иқтисодий асосланган ҳолда ҳал этиш” юзасидан лойиҳани тақдим этди.

Европа Иттифоқи раҳбари Дональд Туск мазкур масала шу ҳафта охиригача кўриб чиқиши лозимлигини билдирди. Туск Европа Иттифоқига аъзо 28 давлат раҳбарини Брюсселда бу борада ўтадиган саммитда иштирок этишга чақирди.

“Бу инқироз учун барчамиз масъулмиз ва уни бартараф этиш ҳам барчамизнинг зиммамизда”, деб билдирди Дональд Туск.

Греция Бош вазири Алексис Ципраснинг мазкур масалада бугун Европа парламентида чиқиш қилиши кутилмоқда.

5 июль куни Грецияда ўтган референдумда сайловчиларнинг 60 фоиздан кўпроғи кредитор давлатлар Афинага таклиф қилган инқироздан чиқиш дастурига қарши овоз берган эди. Грециянинг кредиторлардан 240 миллиард евро қарзи бор.

Мазкур давлат 30 июль куни Халқаро валюта жамғармасига мазкур қарзнинг бир қисми бўлган 1 миллиард 550 миллион еврони тўлай олмагани ортидан расман “банкрот давлат” деб эълон қилинган эди.