"Исломий давлат" Қоҳирадаги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди

Қоҳирадаги портлашдан сўнг.

“Ислом давлати” жангарилари Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги Италия элчихонаси олдидаги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Портлашда камида бир одам ўлгани ва бир неча одам жароҳатлангани айтилади.

Бомба ўрнатилган автомобилнинг бино олдида портлаши натижасида, бинога кирувчи асосий йўл тўла ишдан чиққан, бир неча полициячи ва фуқаролар жароҳат ҳам олган.

Экстремист гуруҳнинг Twitter тармоғида маълум қилишича, мусулмонлар элчихона каби жойлардан олис юришлари керак, чунки элчихоналар зарба бериш учун “ асосий мўлжал” бўлиб ҳисобланади.

Италия Бош вазири Маттео Рензи Миср президенти Абдуль Фаттоҳ аль-Сисии билан телефон орқали суҳбатлашганидан сўнг икки давлат ҳамкорликда террорчилик ва фанатизмга қарши курашишга келишиб олганини айтди..

2013 йил июлида харбийлар президент Муҳаммад Мурсини ҳокимиятдан туширганидан сўнг мисрда исломий экстремист груҳлар фаолияти фаоллашди.

Ўтган ойда Қоҳирада бомба ўрнатилган машинанинг портлатилиши натижасида Мисрнинг Бош прокурори ўлдирилган эди.