Бугун мусулмон оламида ҳайит байрами нишонлана бошланди

Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг бош майдонида ўқилган ҳайит намозидан сўнг олинган сурат.

Бугун Россия, Туркия, Европа, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистон, Бирлашган Араб амирликлари, Қувайт, Қатар, Хитой, Австралия ва Индонезия давлатларида Рамазон ҳайити нишонланмоқда.

Бир қатор давлатларда ҳайит муносабати билан 17 июль дам олиш куни деб эълон қилинган.

Ўзбекистон ва Уммон Султонлигида Рамазон ҳайити 18 июль, шанба деб белгиланган.

Ўзбекистон президенти 14 июль куни ҳайит байрамини нишонлаш тўғрисидаги фармонида Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси тавсияси билан ҳайит куни 18 июль деб белгиланиши қайд этилган.