Ироқда ҳайит куни содир этилган портлашда юздан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ироқда содир этилган портлашларда кўплаб болалар ҳалок бўлмоқда.

Ироқ пойтахти Бағдоддан 30 километр шимоли –шарқда жойлашган Хан Бани Саад шаҳри бозорида портловчи модда юкланган автомашина портлаши оқибатида юздан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Портлаш 17 июнь куни одамлар Ийд ал Фитрни байрам қилаётган пайтда уюштирилган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ва аёллар ҳам бор.

Ироқ полициясининг билдиришича, мазкур портлаш учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган. Гуруҳ шиа мусулмонлари ўлимига сабаб бўлган портлаш учун автомобилга уч тонна портловчи модда юкланганини хабар қилган.

“Айрим одамлар болаларнинг тана аъзоларини каробкаларга йиғаяпти. Қутқарувчилар вайрон бўлган бино остидан жасдаларни олиб чиқиш билан шуғулланаяпти. Вайрон бўлган бино остида яна қанча жасад борлиги номаълум, шунинг учун ҳалок бўлганлар сони яна ортиши мумкин”, деди полиция майори Аҳмад ал Тамимий.