Оқ уй маъмурияти етакчилари сенатда Эрон битими бўйича кўрсатма беради

АҚШ маъмурияти тепасидаги уч мулозим Америка Сенатида ўтказиладиган очиқ эшитувларда Эрон билан тузилган ядровий битим хусусида ҳисобот беради.

АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси давлат котиби Жон Керри, энергия вазири Эрнест Мониц ва молия вазири Жек Люни сентябрда Конгрессда кўриб чиқилиши кутилаётган битим хусусида сўроққа тутади.

Оқ уй маъмуриятининг уч мулозими 22 июль куни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган йиғинда сенат ва вакиллар палатаси аъзоларига бу ҳақда қисқа ҳисобот берди.

14 июль куни имзоланган битимга кўра, Теҳрон ўз ядровий дастурини узоқ муддатда қисқартиришга розилик бериши эвазига Эронга нисбатан халқаро санкцияларни босқичма-босқич олиб ташлаш кўзда тутилган.

АҚШ Конгрессида Эрон ядровий инспекторларни алдашга уриниб, санкциялар юмшатилишидан тушган миллиардлаб долларни Яқин Шарқни янада беқарорлаштириш мақсадларида ишлатиши мумкинлиги борасида хавотирлар билдирилмоқда.