Россия Ан-140 учоғини ишлаб чиқаришни тўхтатади

Ан русумидаги учоқлардан бири.

Россиянинг Самара самолётсозлик заводи расмийлари Украина эҳтиёт қисмлар етказиб беришни тўхтатгани сабабли Ан-140 учоқлари ишлаб чиқарилмаслигини билдирди.

Ан русумидаги учоқларнинг бош конструкторлик бюроси Украинада жойлашган. Самара заводи директори Гусевнинг айтишича, мазкур русумдаги учоқларни ишлаб чиқариш учун фақат Украина тайёрлайдиган эҳтиёт қисмлар зарур бўлади. Бироқ “Украина атрофидаги сиёсий вазият туфайли, эҳтиёт қисмларни етказиб бериш тўхтатилган”. Бунинг ортидан эса Самара заводи Россия Мудофаа вазирлиги буюртмасини бажара олмайди.

Ан-140 учоғи 1999 йилдан эксплуатацияга берилган. Шу кунгача мазкур русумдаги 33 учоқ ишлаб чиқарилган.