Россияда олти нафар боласи ва хомиладор аёлини ўлдиран шахс ҳисбга олинди

Россиянинг Волга шаҳрида олти нафар боласи ва хомиладор хотинини вахшийларча ўлдирганликда гумонланаётган шахс ҳибсга олинди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Елена Алексеевага кўра, 4 август куни Владимир вилоятида қўлга тушган Олег Белов ҳибс пайтида пичоқ билан полиция ходимларига қаршилик кўрсатган.

Бунга жавобан полициячилар қурол қўллагани, қорнидан яраланган Белов оғир аҳволда касалхонага етказилгани хабар қилинмоқда.

Россия Бош прокуратураси баёнотида айтилишича, болалар боғчаси ходимлари Беловнинг фарзандлари 25 июлдан бери боғчага қатнамай қўйганидан сўнг полицияга мурожаат қилган.

Тергов қўмитаси ва полиция ходимлари гумонланувчи уйида бир ёшдан етти ёшгача бўлган олти нафар боланинг бурдаланган жасадларини топган.

52 ёшли Олег Белов узоқдан бери шизофрения руҳий ҳасталиги билан оғриши айтилмоқда.