Франция "Мистраль" русумли вертолет ташувчи икки кемани сотиш ҳақидаги битимни бузгани учун Россияга бир миллард ерводан кўпроқ товон пули тўлади.
"Коммерсант" газетаси хабарига кўра, товон пули Россия банкларидан бирига ўтказилган.
5 августда Россия ва Франция президентлари Москвага "Мистраль" русумидаги икки кема олди-сотдиси ҳақидаги битимни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилганди.
Келишувга кўра, "Владивосток" ва "Севастополь" кемалари Францияда қолади.
Қиймати 1 миллиард 300 миллион долларга тенг битим 2011 йилда имзоланган эди.
Бироқ, ўтган йили Париж ЕИ санкциялари рамкасида Россияга корабль етказиб бермаслигини маълум қилди.