Янги Сувайш канали кемаларни қабул қила бошлади

Ўртаер денгизини Қизил денгиз билан боғлаб турувчи янги, кенгайтирилган Сувайш канали ишга туширилди.

Янги канал Миср президенти Абул Фаттоҳ ал-Сиси фармони билан 6 июль куни тантанали тарзди очилди.

Маросимда Франция президенти Франсуа Олланд ва Россия Бош вазири Дмитрий Медведевлар иштирок этди.

8,2 миллиард долларга қурилган янги канал эскисидан фарқли ўлароқ каттароқ кемаларни қабул қила олади ва бир вақтнинг ўзида икки томонлама қатновга имкон беради.

Янги каналнинг қурилиши 2014 йида мамлакатнинг низолар сабаб оқсаб қолган қолган иқтисодини кўтаришга уринаётган президент ал-Сиси буйруғи билан бошланган эди.

Иқтисодчилар жаҳон бозоридаги савдо-сотиқ жараёни сустлашгани боис янги канал мисрликлар кутганидек даромад келтирмасилиги мумкинлигини башорат қилмоқдалар.

Жаҳон иқтисоди ривожига улкан ҳисса қўшган эски Сувайш канали 1869 йилда очилган.