Мария Гайдар Россия фуқаролигидан воз кечишга ариза ёзди

Мария Гайдар

Одесса губернатори муовини этиб тайинланган россиялик сиёсатчи Мария Гайдар Россия фуқаролигидан воз кечиш ҳақида ариза ёзди.

Бу ҳақда Гайдарнинг ўзи Одесса телеканалига берган интервьюсида гапирди.

Бир неча кун аввал Украина президенти Петро Порошенко Мария Гайдарга украин паспортини топширган эди.

Маросимда сўз олган Гайдар: “Украина учун ўта мураккаб бир даврда мен украин халқи билан биргаман”, - деди.

Ўтган ой Одесса губернатори Михаил Саакашвили Мария Гайдарни ўз муовини этиб тайинлаган эди.