АҚШ Туркияга F-16 қирувчи учоқларини юборди

АҚШ якшанба куни "Исломий давлат" гуруҳига қарши кураш учун Туркиядаги "Инжирлик" ҳарбий базасига олтита F-16 русумли қирувчи самолёт ва 300 нафар аскарини юборди.

Туркия шарқида денгиз соҳилида жойлашган "Инжирлик" базаси Вашингтон ва Анқаранинг бирлашган ҳарбий базаси вазифасини ўтамоқда.

Икки мамлакат "Исломий давлат" гуруҳига қарши кураш олиб бораётган бирлашган коалицияга аъзодир.

Сурия билан чегараси 900 километрга чўзилган Туркия қўшни давлатдаги қуролли тўқнашувлар ортидан ўз чегарасидаги хавфсизликни кучайтиришга уриниб келмоқда.

"Инжирлик" АҚШнинг "Исломий давлат" гуруҳи назоратидаги ҳудудларга энг яқин бўлган ҳарбий базаси ҳисобланади.