Покистонда 7 киши болаларни зўрлашда айбланиб, ҳибсга олинди

Зўрлангани даъво қилинган болалар

Покистон полицияси болаларни жинсий зўрлаш ва бу ҳаракатлар акс этган видеони тарқатишга айбланган 7 кишини ҳибсга олди.

Касур вилояти полицияси раҳбари Шаҳзод Султонга кўра, айни пайтда терговчилар қўлга киритган 20га яқин видео кўздан кечирилмоқда.

Ҳозирча, қанча бола зўрлангани ва жами видеолар сони қанча экани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Полиция бу жиноятда гумон қилинаётган яна 10 шахсни тез орада ҳибсга олиши кутилмоқда.

Бу айбловлар зўрланган болаларнинг ота-оналари ва полиция ўртасида 4 август куни жанжал содир бўлгач, ўртага чиқди. Ота-оналар шикояти маҳаллий мутасадди идоралар томонидан инобатга олинмагани учун норозилик билдирган эди.

Покистонда Болаларни ҳимоя қилиш бюроси раҳбари Сабоҳ Содиқ бу иш юзасидан ҳукумат даражасида текширув ўтказишни талаб қилди. Касур вилояти ҳокими Шаҳбоз Шариф аниқланган маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилиш ҳақида прокуратурага кўрсатма берди.

Покистонда болаларнинг зўрланиши камёб ҳодиса эмас, аммо бу ҳодиса ёш болаларнинг уюшган гуруҳ томонидан зўрланишига оид илк терговга турки бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.