Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларига кириш учун топширилган тест синовлари натижалари якшанба куни эълон қилинади.
Бу ҳақда Давлат тест маркази масъуллари Озодликка маълум қилди.
Абитуриентлар шу куни ўз натижаларини SMS-хизмат орқали 5151 рақамига жавоб варақаси рақамини ёзиб, қанча балл тўпланганлиги хақидаги жавобни олишлари мумкин.
Бу йил 600 мингдан зиёд абитуриент 57 мингдан кўпроқ талабалик ўрни учун даъвогарлик қилмоқда.