Царнаевнинг адвокатлари уни қайта суд қилинишини талаб этмоқда

Царнаев суд пайтида.

АҚШда 2013 йилги Бостон марафони пайтида террорчиликни уюштирганликда айбланиб ўлим жазосига ҳукм қилинган Жоҳар Царнаевнинг адвокатлари ўз ҳимоясидаги одам Бостон ташқарисида қайтадан суд қилинишини талаб этмоқда.

Адвокатларнинг таъкидлашича, Царнаев Бостонда ҳолис судлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Адвокатлар Бостон марафони қурбонлари хотирасига ўтказилган ўнлаб тадбирлар ва намойишлар ортидан суд Царнаев ишини ҳолис кўриб чиқиш имкониятидан маҳрум этилганини айтмоқда. Адвокатлар, шунингдек, Царнаевга нисбатан ўлим жазоси бекор қилинишини ва қайта суд ўтказилишини талаб қилаётир.

Жоҳар Царнаевга нисбатан суд ҳукми июнь ойида ўқилган эди. 21 ёшли Царнаев уч одам ўлимига сабаб бўлган 2013 йил 24 июнь кунги Бостондаги ҳужумда айбли деб топилиб, ўлимга ҳукм этилган эди. Унинг акаси Тамерлан қўлга олиш пайтида полиция томонидан отиб ўлдирилганди.

Адвокатлар бундан аввал ҳам судни бошқа шаҳарда ўтиказишни талаб қилган, аммо суд бу талабни инобатга олмаган эди.