Россия Украина чегарасида 50 минг ҳарбийни тўплади

Россия ҳарбийлари.

Россия Украина билан чегарадош ҳудудларга 50 минг ҳарбийни жамлади. Бу ҳақда сешанба куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби расмийси Владислав Селезнев маълум қилди.

Украин расмийсининг билдиришича, “Россия шундай йўл билан Киевга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда”.

Айни пайтда Россия Мудофаа вазирлиги МДҲ ҳаводан мудофаа кучларининг ҳамкорликдаги машғулотлари бошланганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 18 август куни бошланган машғулотлар Астрахан вилоятининг Ашулук полигонида давом эттирилади. Ашулук полигони Украина чегарасидан 500 километр узоқликда жойлашган.

11 сентябргача давом этадиган ҳарбий машғулотларда Россия, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистондан келган мингдан ортиқ ҳарбий иштирок этмоқда.