Қозоғистон валютаси бир кунда 30 фоизга арзонлади

Қозоғистон валюта коридоридан воз кечиб, миллий валютасини эркин тебранувчи курсга ўтказиши ортидан танга долларга нисбатан 30 фоизга арзонлади.

20 август куни эрталаб Қозоғистон фонд биржаси савдоларида доллар бир кун аввалги нархдан 66,88 танга қимматроқ — 255 тангадан сотила бошлади.

Танга қадрининг кескин пасайиб кетиши боис кўплаб валюта алмаштириш шаҳобчалари доллар олди-соттисини тўхтатиб қўйгани хабар қилинмода.

Пайшанба куни ўтган ҳукуматнинг селектор йиғинида Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов Остона энди танга қадрининг шаклланишига аралашмаслигини ва миллий валюта курси бозордаги вазиятга қараб ўзгаришини билдирди.