Путин америкалик чемпион боксчи Рой Жойнсга Россия фуқаролигини берди

Рой Жоунс 19 август куни Қримда Владимир Путин билан чойлашди

Россия Президенти Владимир Путин америкалик таниқли боксчи Рой Жоунсга Россия фуқаролигини берди. Тўрт тоифа бўйича жаҳон чемпиони унвонига эга 46 ёшли боксчи 19 август куни Қримда Путин билан учрашиб, Россия фуқаролигини олиш истаги борлигини билдирди.

Кейинги йилларда қўшиқчилик ва актёрлик фаолияти билан шуғулланиб келган собиқ чемпион Рой Жоунс Қримга 23 август куни ўтказиладиган бокс мусобоқасини томоша қилгани келган.

Путин билан чойлашган Жоунс “Менда Россия паспорти бўлганида... бу ерга келиб кетишим анча осонлашарди, чунки бу ерда одамлар спортни севишади, шунинг учун мен бу ерга келишни яхши кўраман”, дея билдирди. Бунга жавобан Путин “Агар сиз ўз ҳаётинигизнинг катта қисмини Россиядаги фаолият билан боғлаш истагида бўлсангиз, бундан биз мамнун бўламиз ва Россия фуқаролигини олиш сўровингизни бажонидил қонитирамиз”, дея таъкидлади.

Жоунс спорт Қўшма Штатлар ва Россия ўртасида “кўприк ярата” олишига умид билдирди.

Россия Украинадан Қрим минтақасини тортиб олиши ортидан икки мамлакат ўртасидаги таранглик Совуқ Уруш давридаги даражага келган.