Маҳмуд Аббос Фаластин озодлиги ташкилоти раҳбари лавозимидан истеъфо берди

Маҳмуд Аббос.

Фаластин мухторияти лидери Маҳмуд Аббос Фаластин озодлиги ташкилоти (ФОТ) раҳбари лавозимидан истеъфо берди.

Ташкилот раҳбарияти аъзоларидан бири Восил Абу Юсуфга кўра, Фаластин озодлиги ташкилоти ижроия қўмитаси аъзоларининг ярмидан кўпи истеъфога чиққан. Бу қарор Фаластин миллий кенгаши (Фаластин араб халқининг асосий вакиллик органи – таҳр.) Фаластин озодлиги ташкилотининг янги раҳбариятини сайлаганидан кейингина кучга киради.

Восил Абу Юсуф истеъфо ҳақида расман эълон қилингунича ФОТ ижроия қўмитасига Саэб Эрекат (Фаластиннинг Исроил билан музокаралардаги бош вакили – таҳр.) раҳбарлик қилиб туради.

Аввалроқ Маҳмуд Аббос ФОТдаги асосий фигуралардан бири бўлган Обид Раббони ижроия қўмита ишидан четлаштирганди. Бу қадамнинг сабаблари ҳозирча номаълум.