OzodNazar: Каримов Тошкентни “эгаллаб олган келгиндилар” ҳақида нега гапирди?

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 25 август куни шаҳар айланди ва Тошкентнинг Эски шаҳарида қурилган 5 та 5 қаватли уйни бориб кўрди. Ўзбекистон раҳбари 1966 йилда Тошкентда содир бўлган зилзилани ва ундан кейин қурилган уйларни эслаб, ўша “уйларда тошкентликлар эмас, уларни қургани келган одамлар яшаб қолган”и тўғрисида гапирган.

Миллатлараро муносабатлар масаласида ошиғич ҳушёр бўлиб келаётган Каримов нима учун “понаехали” деб қолди?

Ахир унинг гапи айнан шундай - “понаехали” бўлиб эшитилмайдими зилзиладан кейинги уйларни қуришга келган россияликлар ва бошқаларга? Ё Москвага қандайдир бир ишора бермоқчи бўлдими?

Куннинг шу ва бошқа саволларини Останадаги Евроосиё университети доценти, асли ўзбекистонлик Сапарбой Жубаевга бердик.

Ҳа, айтганча, домланинг айтишича, бундан буён Ўзбекистонда қозоқ уни кўпаярмиш...

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Сапарбой Жубаевнинг OzodNazarи: