Эронда Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги фильм суратга олинди

Фильм директори Мажид Мажидий.

Эронда мамлакат тарихидаги энг қиммат бадиий фильм намойишга чиқарилди.

Пайғаммар Муҳаммад алайҳиссаломонинг ёшлик йиллари ҳақида ҳикоя қилувчи 171 дақиқали мазкур фильмни суратга олиш учун 40 миллион доллар сарфланган.

Фильм директори Мажид Мажидийнинг билдиришича, картинани суратга олиш учун 7 йил сарфланган. Фильмнинг иккинчи ва учинчи қисмларини ҳам суратга олиш режалаштирилган, бироқ бу иш қачон амалга оширилиши ҳозирча номаълум.

Мазкур фильм Канаданинг Монреал шаҳрида ўтувчи халқаро кинофестивалда намойиш этилади.

Эрон фильми Муҳаммад саллолоху алайҳи васалам ҳақида олинган дунёдаги иккинчи кенг қамровли фильмдир.Бундан аввал Муҳаммад пайғамбар ҳақида 1976 йилда келиб чиқиши суриялик бўлган америкалик режиссёр Мустафо Аккад “Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” деб номланган фильмни суратга олган эди.