Афғонистонлик қочқинлар уйига қайтишга мажбур

БМТнинг Қочқинлар бўйича комиссарлиги маълумотларига кўра¸ Покистон ҳудудида 1¸5 миллион афғон қочқинлари яшайди. Улар 20 асрнинг иккинчи ярмида урушдан қочиб кетганлардир. Норасмий маълумотларга кўра¸ уларнинг сони 3¸5 миллион

Қочқинлар кўпайиб кетганлиги учун Покистон ва Афғонистон ўртасида муносабатлар ëмонлаша бошлади.

Покистон ҳукумати афғон қочқинларини¸ ҳатто доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлганларни ҳам 2015 йил 31 декабргача ортга қайтариш тўғрисида расман қарор чиқарди.

Ортга қайтганлар пойтахт Кобулда яшашга қарор қилишди¸ аммо афсуски уларнинг пойтахтда яшайдиган жойи йўқ. Суратдаги одам кобуллик Ҳожи Хонзода. У қочқинларга овқат ва сув билан ëрдам беради.

Кобул атрофида кўчиб келувчилар яшайдиган харобалардан иборат кичик аҳоли пунктлари пайдо бўлди. Бу ҳудудларда электр¸ ичимлик суви ва канализация йўқ.

Қочқинларнинг Покистонда туғилган болалари Кобулда на мактаб¸ на касалхонага бориш ҳуқуқига эга эмас. Уларда Покистон паспорти бор.

Кўчиб келганларнинг айтишларича¸ полиция уларни аксар ҳолларда ҳибсга олиб урган¸ уйларидан мажбурлаб ҳайдаб чиқарган.

Полиция агрессияси 2014 йил декабрда Пешавордаги мактаблардан бирига Толибон ҳаракати уюштирган ҳужумдан кейин бошланди. Ҳужумда 150 киши ўлди¸ уларнинг асосийси болалардир.

Кўчиб келганларга иш топиш қийин бўлгани учун кўплари давлат нафақасига яшайди. Баъзилари эса тиланчилик қилишга мажбур.

8 яшар Нежин икки ойдан бери ўз оиласи билан хароба уйда яшайди.

Ўз нарсаларини олиб келиш саноқли оилаларга насиб этди холос.