ИД ҳужумлари оқибатида Ироқда 12 полициячи ҳалок бўлди

"Исломий давлат" гуруҳи жангариси.

“Исломий давлат” жангариларининг 1 сентябрь куни Ироқнинг Анбар вилояти Хадита шаҳри полициясига қилган ҳужуми оқибатида ҳукумат кучлари ва суний полициячилардан 12 нафари ҳалок бўлди.

Ҳужум давомида икки ҳудкуш ўзини портлатган ва бомба ўрнатилган уч автомашина портлатилган.

Айни пайтда “Исломий давлат” гуруҳига қарши Қўшма Штатлар раҳбарлигидаги иттифоқчиларнинг ҳаводан берган зарбалари натижасида жангариларнинг олти автомашинаси йўқ қилинган ва 13 жангари ўлдирилган.

Анбар вилоятининг катта қисмини “Исломий давлат” ўтган йилнинг июнида босиб олган эди.