Тожикистонда милиция бўлимларига қилинган ҳужумларда 5 киши ўлди

Бугун эрталаб Тожикистоннинг Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида милиция бўлимларига қуролли ҳужум қилинди.

Хабарларга кўра, Душанбедаги ҳужумда Тожикистон ички ишлар вазирлиги ОМОН кучларининг икки ходими ва йўл ҳаракати хавфсизлигининг бир нафар пост хизматчиси ҳалок бўлган. Яна бир ЙХҲ ходими ўқ отар қуролдан яраланиб, касалхонага ётқизилган.

Ваҳдатдаги ҳужум оқибатида ҳужумчилардан икки нафари ўлдирилган, яна уч киши жароҳатланган.

Расмийлар икки ҳодиса бир-бирига боғлиқ эмаслигини таъкидлаяпти. Айрим хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар сони кўпроқ бўлиши мумкин.