"Исломий давлат" Пальмирдаги 3та мақбарани вайрон қилди

"Исломий давлат" жангарилари Пальмир шаҳри марказий қисмида жойлашган учта тарихий мақбарани вайрон қилишди.

Хабар қилинишича, қадимий қабрлар жойлашган тарихий миноралар эрамиздан аввалги 44 асрдан 103 асргача бўлган даврда қурилган бўлиб, "энг гўзал ва яхши сақланган" ёдгорликлар сифатида улкан қимматга эга бўлган.

Пальмирни жорий йил май ойида ишғол қилган жангарилар бир неча ҳафта аввал шаҳардаги ЮНЕСКО рўйхатига кирган иккита қадимий ибодатхонани ҳам вайрон қилишган эди.

"Исломий давлат" жангарилари ўзлари ишғол қилган ҳудудлардаги тарихий ёдгорликларни аввал ҳам бир-неча бор йўқ қилишган.