Қирғизистонни 25 йил бошқарган Турдакун Усубалиев оламдан ўтди

Турдакун Усубалиев.

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкекда мамлакатни 24 йил 5 ой 24 кун бошқарган давлат ва жамоат арбоби Турдакун Усубалиевни дафн қилиш маросими ўтказилади.

Турдакун Усубалиев 7 сентябрь куни 96 ёшида оламдан ўтган. Уни дафн этиш маросими Бишкек бош майдонидан бошланади. Дафн маросимига минглаб одамлар йиғилиши кутилаётгани сабабли бугун Бишкек марказидаги ўндан ортиқ кўча транспорт ҳаракати учун ёпилади.

Турдакун Усубалиев 1961 йилдан 1985 йилгача Қирғизистон Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг биринчи котиби лавозимида ишлаган. У Республика раҳбари вазифасидан бўшатилганидан сўнг ҳам сиёсий фаолиятини давом эттириб, парламент депутатлигига сайланган эди.

2014 йилда Турдакун Усубалиевнинг 95 йиллиги Қирғизистонда давлат даражасида тантанали нишонланган.